Ўзбекистон ТИВ раҳбари Бахтиёр Саидов Қозоғистон президенти билан учрашди
Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаев ва Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов ўртасида бўлиб ўтган учрашувда Осона ҳукумати Ўзбекистон ташаббусларини бундан буён ҳам қўллаб-қувватлашга тайёрлигини маълум қилди.
Спутник сайтининг хабар қилишича, Қозоғистон президенти Ўзбекистон ташқи ишлар вазирини қабул қилганида, Қозоғистон қардош Ўзбекистон билан муносабатларни янада мустаҳкамлашга устувор аҳамият қаратишини таъкидлади.
Хабарга кўра, Қозоиғстон пезиденти ўзбекистонилк ҳамкасби президент Шавкат Мирзиёевнинг икки томонлама муносабатларни чуқурлаштиришга қўшган салмоқли ҳиссасини алоҳида таъкидлаб, Қозоғистон минтақамиз халқлари фаровонлиги ва фаровонлиги йўлида Ўзбекистон ташаббусларини бундан буён ҳам қўллаб-қувватлашга тайёрлигини билдирди”.
Ўзбекистон ТИВ раҳбари Бахтиёр Саиднов ҳам Ўзбекистон ва Қозоғистон давлат раҳбарлариикки мамлакат ўртасидаги иттифоқчилик муносабатларини мустаҳкамлаш учун юқори даража қўйишган. Шу муносабат билан вазир илгари эришилган келишувларни юқори даражада сифатли амалга оширишни таъминлаш бўйича биргаликда ишлаш режалари билан ўртоқлашди деб баён қилди.
Токаев ва Саидов учрашувида, икки мамлакат ўртасидаги савдо-иқтисодий ўсишнинг янги нуқталарини топиш ва товар айирбошлаш ҳажмини ошириш муҳимлиги таъкидланди. Шунингдек, транзит-транспорт соҳасида ҳамкорликни мустаҳкамлашни муҳим деб айтилди.
"Қозоғистон Дарбаза-Мактараал темир йўл линиясини қуриш ва кейинчалик Ўзбекистон билан чегарага чиқишни бошлади, бу юк ташиш ҳажмини оширишга ёрдам беради", — дейди Тоқаев.