феврал 21, 2024 12:18 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон ҳукумати 2024—2030 йилларда Россиядан газ импорт қилиш учун 500 миллион доллар ажратмоқчи
    Ўзбекистон ҳукумати 2024—2030 йилларда Россиядан газ импорт қилиш учун 500 миллион доллар ажратмоқчи

“Ўзтрансгаз” Россиядан газ импортини ошириш мақсадида магистрал газ қувурларини модернизация қилиш дастурини амалга ошир

Ўзбекистон ҳукумати мазкур дастурни амалга ошириш учун биринчи босқичда 2024—2030 йилларда 500 миллион доллар ажратиш режалаштирилган. Шу орқали табиий газ қабул қилишни кунига 32 миллион куб метргача ошириш кўзда тутилган.

Мпазкур лойиҳа хорижий кредитлар ҳисобидан молиялаштирилади.

Ўзбекистон республикаси магистрал газ узатиш тизимини модернизация қилиш ва самарадорлигини ошириш дастури (2021—2024 йиллар) ҳам давом эттирилади. Умумий қиймати 483 миллион доллар бўлган лойиҳа 511 километр магистрал газ қувурлари ва 10 та газ насос агрегатини модернизация қилишни кўзда тутади. 1 январь ҳолатига кўра, 50,1 миллион долларлик кредит маблағларидан фойдаланилямапти.

Эслатиб ўтамиз, 2023 йил 7 октябрдан Ўзбекистон  Қозоғистон ҳудуди орқали “Марказий Осиё — Марказ” газ қувурида Россиядан газ импортини бошлади.

Ёрлиқ