март 16, 2024 17:24 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон делегацияси Россия президент сайловларини кузатиб бормоқда
    Ўзбекистон делегацияси Россия президент сайловларини кузатиб бормоқда

Ўзбекистон делегацияси Россия президенти сайлови бўйича овоз бериш жараёнларини кузатиб бормоқда.

Ўзбекистон Марказий сайлов комиссиясига таяниб Спутник сайтининг хабар қилишича,

15 март куни Россияда президент сайловлари учун овоз бериш жараёнлари бошланди. Шунингдек, тўртта номзоддан бирига онлайн овоз бериш имконияти ҳам яратилган. Сайловлар уч кун мобайнида, 17 март кунига қадар давом этади.

Россиядаги сайловчиларнинг умумий сони 112,3 млн. нафарни, мамлакат ташқарисида эса тахминан 1,9 млн. нафарни ташкил этади.

89 та ҳудуддан 29 тасида, шу жумладан Москва шаҳрида масофавий электрон овоз бериш тизими (МЭОБ) орқали масофадан туриб овоз бериш имконияти мавжуд. Сайлов жараёни давомида участка ва ҳудудий сайлов комиссияларида видеокузатувлар ташкил қилинган.

15 март куни Ўзбекистон делегацияси аъзолари Москва шаҳридаги бир қатор сайлов участкаларида бўлиб, овоз бериш жараёнлари билан танишиш имкониятига эга бўлишди.

 

Ёрлиқ