март 18, 2024 12:11 Asia/Tashkent
  • Мирзиёев Владимир Путинни Россия президент сайловидаги ғалабаси билан табриклади
    Мирзиёев Владимир Путинни Россия президент сайловидаги ғалабаси билан табриклади

Шавкат Мирзиёев Россия Федерацияси президенти Владимир Путинни бўлиб ўтган президент сайловида қозонган ишончли ғалабаси билан табриклади.

Ўзбекистон давлат раҳбари матбуот котибига таяниб Спутник сайтининг хабар қилишича, "Россия халқининг танлови мен учун муҳим, мен рус халқига таянаман ва шу халқ ва Россия давлати манфаати йўлида ишлайман. Қўллаб-қувватлаганликлари учун Россия фуқароларидан жуда миннатдорман" дейилган бу табрик сўзларида.

Хабарга кўра табрик мактубида сайловчиларнинг юқори фаоллиги ва овоз бериш натижалари аҳоли Владимир Путиннинг сиёсати ва ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар дастурига ишонч билдираётгани ва уларни қатъий қўллаб-қувватлаётганининг навбатдаги ёрқин намойиши бўлгани таъкидланадаи.

Эслатиб ўтамиз Россиянинг амалдаги президенти Владимир Путин яқинда бўлиб ўтган Россия президенти сайловида ғалаба қозонлди.

Ёрлиқ