март 22, 2024 20:11 Asia/Tashkent
  • Жорий 2 ойида Ўзбекистон республикаси ташқи савдо айланмаси 10 млрд долларга яқинлашди
    Жорий 2 ойида Ўзбекистон республикаси ташқи савдо айланмаси 10 млрд долларга яқинлашди

Жорий йилнинг январ-феврал ойларида Ўзбекистон Республикасининг ташқи савдо айланмаси 9,9 млрд АҚШ долларидан ошган.

Кун сайтининг Ўзбекистон Статистика агентлиги маълумотларига таяниб хабар қилишича,  Ўзбекистон 2 ойда 151 та мамлакат билан савдо алоқаларини амалга оширган.

Ўзбекистон ташқи савдо айланмаси ҳажми 2023 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 940,3 млн АҚШ долларига ёки 10,5 фоизга ошган.

Ташқи савдо айланмасининг нисбатан салмоқли ҳиссаси Хитой (21,5 фоиз), Россия (17,8 фоиз), Қозоғистон (5,9 фоиз), Туркия (4,4 фоиз) ва Корея Республикасида (3,7 фоиз) қайд этилган.

Ёрлиқ