Ўзбекистонда президент сайловига муддатидан олдин овоз бериш жараёни бошланади
https://parstoday.ir/uz/news/uzbekistan-i9265-Ўзбекистонда_президент_сайловига_муддатидан_олдин_овоз_бериш_жараёни_бошланади
Ўзбекистонда президент сайловига муддатидан олдин овоз бериш жараёни бошланади
(last modified 2023-08-17T09:53:31+00:00 )
ноябр 24, 2016 12:32 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистонда президент сайловига муддатидан олдин овоз бериш жараёни бошланади

Ўзбекистонда президент сайловига муддатидан олдин овоз бериш жараёни бошланади

Ўзбекистонда 24 ноябрдан президентлик сайловига муддатидан олдин овоз бериш жараёни бошланади.

Бу тадбир сайлов кунида меҳнат сафари билан ўз яшаш манзилида бўлмайдиган ва сайловда қатнаша олмайдиган сайловчиларга қулайлик яратиш мақсадида ўтказилади.

Муддатидан олдин овоз бериш кунлари тўққиз кун, сайловчига қулай тартибда сутканинг маълум бир қисмида бўлиб ўтади.  Муддатидан олдин овоз беришни ўтказиш вақтида округ сайлов комиссияси вакиллари, кузатувчилар, оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этади.

Муддатидан олдин овоз бериш 2 декабрь куни якунланади.