Россия Ўзбекистонда АЭС қуриш бўйича шартнома тайёрламоқда
(last modified Tue, 30 Apr 2024 13:29:11 GMT )
апрел 30, 2024 18:29 Asia/Tashkent
  • Россия Ўзбекистонда АЭС қуриш бўйича шартнома тайёрламоқда
    Россия Ўзбекистонда АЭС қуриш бўйича шартнома тайёрламоқда

Россия томони ҳам кам қувватли атом электр станциялари лойиҳаларини таклиф қилишга тайёр эканлигини маълум қилди.

Россия бош вазир ўринбосари, саноат ва савдо вазирлиги раҳбари Денис Мантуровга таяниб Аниқ сайтининг хабар қилишича,   

Россия савдо вазирига кўра,  қурилиш учун Ўзбекистонинг Жиззах вилоятидаги Тузкон кўли яқинида жой танланган. Муҳандислик тадқиқотлари якунланди ва унинг атом электр станциясини қуришга яроқлилиги тасдиқланди. Бундан ташқари, Россиянинг  Ўзбекистонда АЭС қуриш лойиҳасининг оптимал техник конфигурацияси аниқланди.

Айни пайтда буюртмачи ва халқаро экспертлар билан биргаликда атом электр станциясини Ўзбекистон энергетика тизимига интеграциялашнинг техник масалалари ўрганилмоқда, шунингдек, иқлим шароитини ҳисобга олган ҳолда сув сарфини камайтириш ва электр энергиясини максимал даражада ишлаб чиқариш бўйича ишлар олиб борилмоқда. сайтидан.

АЭС ВВEР-1200 реакторларига эга иккита III+ авлод блокидан иборат бўлади, ишга тушириш 2033 йилга мўлжалланган. Лойиҳанинг тахминий қиймати 11 миллиард долларга баҳоланмоқда.