Москвада Мирзиёев ва Путиннинг учрашуви бўлиб ўтди
Кеча Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Россия президенти Владимир Путин учрашуви бўлиб ўтди
Ўзбекистон раҳбари матбуот хизматига таяниб Спутник сайтининг хабар қилишича,
Ўзбекистон ва Россия президентлари икки томонлама ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилди.
Ўзбекистон-Россия кенг қамровли стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада мустаҳкамлаш, шу жумладан, савдо-иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш масалалари кўриб чиқилди.
Эслатамиз, Шавкат Мирзиёев 8 май куни амалий ташриф билан Москвага сафар қилди Мирзиёев кузатувчи давлат раҳбари сифатида Олий Евросиё иқтисодий кенгашининг юбилей саммитида қатнашди ва қатор таклифларни илгари сурди.
Ўзбекистон президенти 9 май куни Ўзбекистон раҳбари Иккинчи жаҳон урушидаги ғалабанинг 79 йиллигига бағишланган тантанали тадбирларда қатнашди.