Ўзбекистонда ёз фаслида АЭС қурилиши бошланади
(last modified Tue, 28 May 2024 07:16:29 GMT )
май 28, 2024 12:16 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистонда ёз фаслида кам қувватли АЭС қурилиши бошланади
    Ўзбекистонда ёз фаслида кам қувватли АЭС қурилиши бошланади

Росатом” бош директори Алексей Лихачев Ўзбекистонда шу йил ёзида кам қувватли атом электр станцияси қурилиши бошланишини хабар қилди.

Қалампир сайтининг  “Росатом” бош директори Алексей Лихачев сўзларига таяниб хабар қилишича, "Росатом" кам қувватли атом электр станциясини қуриш бўйича биринчи экспорт шартномасини имзолаш орқали ўзининг инкор этиб бўлмайдиган глобал етакчилигини тасдиқлади ва бу шунчаки дастлабки келишув эмас, биз шу ёзда қурилишни дарҳол бошлаймиз".

“Атомстроекспорт” АЖ (“Росатом” давлат корпорациясининг муҳандислик бўлими) ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Атом энергияси агентлиги ҳузуридаги “АЭС қурилиши дирекцияси” давлат унитар корхонаси ўртасида Ўзбекистонда  кам қувватли атом станциясини қуриш бўйича шартнома имзоланди.

Лойиҳа Ўзбекистоннинг Жиззах вилоятида Россия лойиҳаси бўйича қуввати 330 МВт (ҳар бири 55 МВт қувватга эга олтита реактор) бўлган атом электр станциясини қуришни назарда тутади. Станция қурилишида “Росатом” бош пудратчи сифатида ишлайди, қурилишда маҳаллий компаниялар ҳам иштирок этади. 

Лихачевнинг айтишича, “Росатом” Ўзбекистонда юқори қувватли атом электр станциясини қуриш масаласини ҳам олиб ташламаяпти.

“Биз жами 2,5 гигаватт қувватга эга бўлган йирик станция қурилиши ҳақидаги масалани кун тартибидан олиб ташламаяпмиз”, дейди Лихачев.

Айтиш керакки 27 май куни Россия Президенти Владимир Путиннинг Тошкентга ташрифи доирасида Россия ва Ўзбекистон делегациялари Ўзбекистонда Россия лойиҳасидаги кам қувватли атом электр станциясини қуриш бўйича ҳужжатларни имзолаганди.

Кремль ўз сайтида Россия президенти Владимир Путин ва Ўзбекистон раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг қўшма баёноти матнида кеча Россия ва Ўзбекистон Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) ўртасидаги ўзаро ҳамкорликни кенгайтириш ва ривожлантириш борасидаги ишларни давом эттиришни маълум қилинганини хабар қилди.