Ўзбекистон ва “Росатом” ўртасида кам қувватли АЭС лойиҳаси бўйича ишларни бошлаш тўғрисида протокол имзоланди
сентябр 12, 2024 13:59 Asia/Tashkent
Ўзбекистон ва Росатом ўртасидаги лойиҳа бўйича дастлабки ишлар ёзда бошланган, август ойининг охирида эса қурилиш ишчилари учун навбатчилик лагери яратилган.
АЭСнинг биринчи реакторини беш йилдан кейин ишга тушириш режалаштирилган. Хабар қилинишича, кам қувватли атом электр станциялари Жиззах вилоятидаги Тузкон кўлида қурилади.
АЭС босимли сув реакторларида ишлайди, унинг умумий қуввати 330 МВтни ташкил қилади.