Владимир Путин Ўзбекистон билан ҳарбий-техник ҳамкорлик бўйича келишувни маъқуллади
https://parstoday.ir/uz/news/uzbekistan-i9616-Владимир_Путин_Ўзбекистон_билан_ҳарбий_техник_ҳамкорлик_бўйича_келишувни_маъқуллади
Россия президенти Владимир Путин РФ ҳукуматининг Россия ва Ўзбекистон ўртасида ҳарбий-техник ҳамкорликни ривожлантириш тўғрисидаги келишувини маъқуллади.
(last modified 2018-08-22T13:18:37+00:00 )
ноябр 29, 2016 17:23 Asia/Tashkent
  • Россия ва Ўзбекистон
    Россия ва Ўзбекистон

Россия президенти Владимир Путин РФ ҳукуматининг Россия ва Ўзбекистон ўртасида ҳарбий-техник ҳамкорликни ривожлантириш тўғрисидаги келишувини маъқуллади.

Бу ҳақда Россия қонунчилик ҳужжатлари сайтида эълон қилинган. Кун.ўз сайтига кўра, 

"РФ ҳукуматининг Россия Федерацияси ва Ўзбекистон Республикаси ўртасида ҳарбий-техник ҳамкорликни ривожлантириш бўйича шартномани имзолаш бўйича таклифи қабул қилинсин", —дейилади ҳужжатда. 

Томонлар шартнома доирасида ҳарбий мақсадларга хизмат қилувчи маҳсулотлар, жумладан ҳарбий техника, ишлар, хизматлар, интеллектуал фаолият натижаларини (хусусан, интеллектуал мулк ҳуқуқини тақдим этиш) етказиб бериши мумкин.