Яман Бобулмандаб бӯғозида кемалар ҳаракати эвазига тӯлов олиши овозаларини рад этди
https://parstoday.ir/uz/news/west_asia-i100286-Яман_Бобулмандаб_бӯғозида_кемалар_ҳаракати_эвазига_тӯлов_олиши_овозаларини_рад_этди
Яман Бобулмандаб бӯғозида кемалар ҳаракати эвазига тӯлов тайинлангани тӯғрисида тарқалган овозаларни рад этди.
(last modified 2026-08-02T07:22:19+00:00 )
август 02, 2026 12:17 Asia/Tashkent
  • Яман Бобулмандаб бӯғозида кемалар ҳаракати эвазига тӯлов олиши овозаларини рад этди
    Яман Бобулмандаб бӯғозида кемалар ҳаракати эвазига тӯлов олиши овозаларини рад этди

Яман Бобулмандаб бӯғозида кемалар ҳаракати эвазига тӯлов тайинлангани тӯғрисида тарқалган овозаларни рад этди.

Тасним ахборот агентлигига таяниб, Порс тудей сайтининг хабар қилишича, Санъодаги ( HOCC) инсонпарварлик амалиётларини мувофиқлаштириш маркази, эълон қилди: Бобулмандаб бӯғозида, кемалар ҳаракати эвазига тӯлов ( тайинлаш ва олиш) жорий қилиш учун Яманнинг қарори хусусида нашр этилган хабарлар асоссиздир.

Санъодаги инсонпарварлик амалиётларни мувофиқлаштириш маркази, таъкидладики, Бобулмандаб стратегик бӯғозидан ӯтиш, илгаригидек тӯлов олинмасдан бепул амалга оширилмоқда.Бу эса Яман қуролли кучларининг матбуот котиби Яҳё Сареънинг ӯз баёнотида, Саудия Арабистонига қарши қӯршов амалиёти давом этади ва имкони мавжуд бӯлган ҳар бир жойдаги бу мамлакат кемалари, нишонга олинади деган сӯзлари билан бир вақтга тӯғри келмоқда.

Яман ТИВ: Саудия Арабистони томонидан Яман ҳаво ҳудудларини бузилишига қонуний жавоб берилади