Арбаин зиёратчиларига хизмат кӯрсатиш учун Ироқнинг давлат имкониятларини тақдим этилиши
Ироқдаги Арбаин зиёратчиларига хизмат кӯрсатиш қӯмитаси, эълон қилдики, бу маросимни ӯтказиш ва зиёратчиларга енгилликлар муҳайё қилиш учун бу мамлакат давлат имкониятлари тайёрланган.
ИРНАга таяниб, Порс тудей сайтининг хабар қилишича, Ироқдаги Арбаин зиёратчиларига хизмат кӯрсатиш қӯмитасига таянган, Ироқ хавфсизлик маълумотлари маркази эълон қилдики, Арбаин маросимини ӯтказиш ва зиёратчиларга енгилликлар бериш учун мамлакат барча имкониятлардан фойдаланади.
Шу билан бирга Ҳашдуш Шаъбий халқ кучлари ҳам Арбаин зиёратчиларига хизмат қилиш учун уларни 17 миллион литр сув билан таъминлашини хабар қилди.
Шунингдек, Ироқ парламентидаги Арбаин маросимини кузатишнинг махсус комиссияси аъзоси, Босим Алғуробий, парламентнинг яна икки вакили билан, Арбаин маросимини ӯтказиш жараёнида, Карбало вилоятида6и Имом Ҳусейн ( а) касалхонасининг дармон, соғлиқ тармоғи даражасидан маълумот олиш учун бу касалхонага бордилар.
Алғуробий таъкидладики, бу кузатишлар Арбаин зиёратига тегишли тайёргарликлар билан танишиш учун бу комиссия томонидан ижро этилган майдондаги дастурлар доирасида амалга оширилди ва унинг мақсади, миллионлаб зиёратчига дармонва тиббий хизмат кӯрсатишга ёрдам бериш учун соғлиқни сақлаш ва хизмат кӯрсатишни кӯриб чиқиш, эҳтиёжлар ва тӯсиқларни бартараф этиш, дахлдор ташкилотлар билан мувофиқлаштиришдир.Бошқа томондан Имом Ҳасан Мужтабо номидаги касалхона директори Ҳусейн Али Алҳаким, Арбаин зиёрати жараёнида соғлиқни сақлаш жараёнида гигиена хизматларини таъминлаш учун касалхоналарни бошқариш орқали тайёрланган дастурлар ва чораларни шарҳлаши билан, бу муносибатда гигиена ва тиббий хизматни юқори даражада амалга ошириш лойиҳасининг мувафаққиятли ӯтказиши жиҳатида мавжуд барча имкониятларни ишга солиш ва тиббий ва ҳамшираҳои гуруҳини тайёрлашни таъкидлади.