Масъуд Борзаний Ироқ Курдистон раислигини топширишга тайёр
Ироқ Курдистон демократик партиясининг ушбу мамлакат парламентидаги аъзосининг бир намояндаси шундай айтдики, Масъуд Борзаний Ироқ Курдистон раислигини топширишга тайёр
Ироқ Курдистон демократик партиясининг ушбу мамлакат парламентидаги аъзосининг бир намояндаси шундай айтдики, Масъуд Борзаний Ироқ Курдистон раислигини топширишга тайёр. Ироқ Курдистон демократик партиясининг ушбу мамлакат парламентидаги аъзоси Мажид Шенголий Ироқнинг Айн ахборот агентлиги билан ўтказган суҳбатида шундай айтдики, Ироқнинг Курдистон минтақаси раиси Масъуд Борзаний ушбу минтақада сиёсий бўҳроннинг ҳал этилиши учун ташаббускор сифатида қудратдан кетишни қабул қилди. Шенголийнинг қўшимча қилишича, Курдистон минтақасидаги ҳозирги сиёсий вазият ўзаро англашувга эришишни қийинлаштиради ва Курд сиёсий гуруҳлари Ироқ Курдистон манфаатлари учун ўз манфаатларидан воз кечишлари керак. Ироқ Курдистон минтақаси икки йилдан бери сиёсий бўҳронни бошдан ўтказмоқда ва ҳамиша Масъуд Борзанийнинг тарафдорлари ва мухолифатдагилар томонидан намойишлар ўтказилиб келинади.