Шаҳарлик Сионистлар Масжидул Ақсони таҳқирлашди
Шаҳарлик Сионистлар яна бир бор Сионистик режим хавфсизлик кучлари ҳимоясида Бобул Мағорабе томонидан Масжидул Ақсога нисбан ҳурматсизлик ва таҳқирлаш ҳаракатларини амалга оширишди
Шаҳарлик Сионистлар яна бир бор Сионистик режим хавфсизлик кучлари ҳимоясида Бобул Мағорабе томонидан Масжидул Ақсога нисбан ҳурматсизлик ва таҳқирлаш ҳаракатларини амалга оширишди. Фаластин ахборот маркази тарқатган хабарга кўра, ўнлаб шаҳарлик сионистлар бугун чоршанба куни эрталаб, таҳқирловчи ҳатти-ҳаракатлар билан Масжидул Ақсога киришди ва ушбу муборак масжидда фаластинлик намозхонларни асабларига тегишди. Шаҳарлик сионистлар ўтган кунлар давомида кўп маротаба Масжидул Ақсога ҳамла қилишди. Ушбу муқаддас макон шаҳарлик сионистлар ва ҳарбийлар учун исломий ва масиҳий ўзликни йўқ қилиш майдонига айландики, бундан кўзланган мақсад эса ушбу Байтул муқаддасни яҳудийлаштиришдир.