Ироқнинг Мосел шаҳрида 70 нафар ИШИД аъзолари йўқ қилинди
https://parstoday.ir/uz/news/west_asia-i11419-Ироқнинг_Мосел_шаҳрида_70_нафар_ИШИД_аъзолари_йўқ_қилинди
Ироқ Мудофаа вазирлиги Ироқ шимоли Мосел шаҳридаги бу террорчилик гуруҳ марраларига қарши ҳаво ҳужумларда 70 нафар террористларни йўқ қилинганлигини маълум қилди.
(last modified 2018-08-22T17:48:57+00:00 )
декабр 22, 2016 19:13 Asia/Tashkent
  • Ироқ Мудофаа вазирлиги
    Ироқ Мудофаа вазирлиги

Ироқ Мудофаа вазирлиги Ироқ шимоли Мосел шаҳридаги бу террорчилик гуруҳ марраларига қарши ҳаво ҳужумларда 70 нафар террористларни йўқ қилинганлигини маълум қилди.

Алолам телеканали хабарига кўра, бугун Ироқ Мудофаа вазирлиги чиқарган баёнотида,  Ироқ ҳарбий учоқлари  Найнаво вилояти Мосел шаҳри ғарбидаги Тал Абата минтақаси жанубида жойлашгган бу террорчилик гуруҳ марралари ва тўпланган жойларини нишонга олишди. Бу ҳужумларда 70 террорист улар жумласидан 20 нафар террористлар етакчилари йўқ қилинди.

Ироқ армияси қирувчи самолётлари  шунингдек,  Аланбор ғарбидаги Аккошон саҳросида ИШИД террорчилик гуруҳига тегишли бомба тайёрлайдиган марказ ва қурол яроқ омборини бомбардимон этдилар.