Саудия арабистонининг Яман жанубий ғарбига қарата ҳаво ҳужумларида бир қанча ҳарбийлар ҳаётдан кўз юмди
(last modified Sat, 24 Dec 2016 13:42:31 GMT )
декабр 24, 2016 18:42 Asia/Tashkent
  • Саудия арабистонининг Яман жанубий ғарбига қарата ҳаво ҳужумларида бир қанча ҳарбийлар ҳаётдан кўз юмди

Саудия арабистонининг Яман жанубий ғарбига қарата ҳаво ҳужумларида бир қанча ҳарбийлар ўлдирилди ва ярадор бўлди

Саудия арабистонининг Яман жанубий ғарбига қарата ҳаво ҳужумларида бир қанча ҳарбийлар ўлдирилди ва ярадор бўлди. Пресс ТВнинг ал-Мусайрага таяниб хабар қилишича, Саудия арабистони қирувчи самолётлари шанба куни Иб вилоятида жойлашган Фаръуддин секторидаги аҳоли турар жойларни нишонга олди. Ушбу ҳужумда 7 нафар аёл ва икки нафар гўдак ўлдирилди ва яна бир қанча яманликлар ярадор бўлишди. Саудия арабистони қирувчи самолётлари Санъо вилоятининг Неҳм туманини ҳам кўп маротаба бомбардимон қилди. Шу билан бирга, Яман халқ кучлари ва армияси ҳам арабистоннинг ҳужумларига жавобан уч нафар Саудиялик ҳарбийни Арабистон жанубий ғарбида йўқ қилишди. Икки нафар Саудиялик ҳарбий ал-Мехразақ ҳарбий базасида ва яна бир нафар ҳарбий эса Жайзон минтақасидаги ал-Ҳамро тепаликларида жойлашган базада ҳалок бўлди. Яман кучлари ушбу минтақада ўзларининг ракета ҳужумларини амалга оширишиб Саудя арабистонига қарашли бўлган иккита автомобилни ҳам йўқ қилишди. Шунингдек, Яман армияси кучлари Саудия арабистони жанубида жойлашган Асийр минтақасидаги ал-Мисёл ҳарбий базасига ракета ҳужумини амалга оширди. Натижада эса, ушбу базанинг қурол-яроқ сақланадиган омбори ва битта ҳарбий автомобили йўқ қилинди.   

Ёрлиқ