Саудия арабистони қирувчи самолётлари Яманнинг турли минтақаларини бомбардимон қилмоқда
https://parstoday.ir/uz/news/west_asia-i11818
Саудия арабистони қирувчи самолётлари илгаригидек Яманнинг турли минтақаларини бомбардимон қилмоқда
(last modified 2018-08-22T17:49:01+00:00 )
декабр 28, 2016 18:29 Asia/Tashkent
  • Саудия арабистони қирувчи самолётлари Яманнинг турли минтақаларини бомбардимон қилмоқда

Саудия арабистони қирувчи самолётлари илгаригидек Яманнинг турли минтақаларини бомбардимон қилмоқда

Саудия арабистони қирувчи самолётлари илгаригидек Яманнинг турли минтақаларини бомбардимон қилмоқда. Ирна ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, Ямандаги бир манба берган хабарга биноан, Саудия арабистони қирувчи самолётлари бугун чоршанба куни эрта тонгда, Яман пойтахти Санъо ғарбидаги ал-Ҳамия туманида жойлашган ал-Қарн минтақасини бир неча маротаба бомбардимон қилди. Ушбу хабарга асосан, Арабистон ҳарбий самолётлари Санъо жанубидаги минтақаларни ҳам бомбардимон қилган. Саудия арабистони қирувчи самолётлари сешанба кунида ҳам Неҳм тумандаги Рабоҳ маҳалласини ҳам нишонга олди. Саудия арабистони Яман Ансоруллоҳ халқ ҳаракатини заифлаштириш мақсади билан 2015 йилнинг март ойидан ушбу қашшоқ араб мамлакатига қарата ҳаво ҳужумларини бошлаган эди. Арабистон ушбу ҳаво ҳужумларида, мактаб, касалхоналар, аҳоли турар жойларини ва магистрал йўлларни ҳамда бозор ва қочқинлар учун кўзланган лагерларни бомбардимон қилди.