Январ 02, 2017 19:27 Asia/Tashkent
  • Арабистонлик руҳоний Шайх Немр Боқер ан-Немрнинг шаҳид бўлганлигининг биринчи йилини хотирлаш маросими ўтказилди

Арабистонлик курашчи руҳоний Шайх Немр Боқер ан-Немрнинг шаҳид бўлганлигининг биринчи йилини хотирлаш маросими бугун душанба куни Саудия арабистонининг шарқида Ол Сауд режимига қарши бўлганлар иштирокида ўтказилди

Арабистонлик курашчи руҳоний Шайх Немр Боқер ан-Немрнинг шаҳид бўлганлигининг биринчи йилини хотирлаш маросими бугун душанба куни Саудия арабистонининг шарқида Ол Сауд режимига қарши бўлганлар иштирокида ўтказилди. Ижтимоий тармоқлардан фойдаланувчилар ва фаоллар ҳам  Шайх Немрнинг шаҳид бўлганлигига бир йил бўлганлиги муносабати билан  Ҳештег сўзларини ишлатишди ва унинг хотирасини ёдга олишди. Шайх Немр Боқер ан-Немр 2012 йилда Арабистоннинг шарқидаги шиалар яшайдиган Қатиф минтақасида 2011 йилнинг феврал ойида юз берган кенг кўламли эътирозлар ортидан қамоққа олинган эди. Шайх Немр 2015 йилнинг 15 октябр кунида Ол Сауднинг жиноят ишлари бўйича Суди томонидан миллий хавфсизликка қарши ҳаракатларни амалга оширди деган асоссиз ва сохта айбловлар билан қатл этиш жазоси тайинланди. Шайх Немрнинг 2016 йил 2 январда давлат терроризми ва даҳшатли жиноятчи сифатида қатл этилиши ортидан, минтақа ва халқаро мустақил ташкилотлари томонидан кенг миқёсли эътирозлар бошланди. 

Ёрлиқ