Ол Сауд режими Яманга авиазабарлар беришни кучайтирган
(last modified Thu, 05 Jan 2017 14:49:42 GMT )
Январ 05, 2017 19:49 Asia/Tashkent
  • Ол Сауд режими Яманга
    Ол Сауд режими Яманга

Халқаро ҳамжамиятнинг сукут сақлаши соясида Ол Сауд режими қирувчи самолётлари илгаригидек Яманнинг турли минтақаларини бомбардимон этмоқда.

Ушбу ҳужумлар оқибатида ўнлаб яманликлар қону тўпроққа белантирилган.

ИРНА тарқатган хабарига кўра,  бугун эрта тонгда ҳам Ол Сауд ҳарбий учоқлари  Санъо шаҳри атрофидаги  Яманнинг махсус кучлари лагерини 10 марта бомбардимон этдилар ва бу ҳужумларда бир гуруҳ тинч аҳоли  қурбон бўлди.

Ол Сауд режими қирувчи самолётлари шунингдек  Таъиз вилоятининг тинч аҳоли яшайдиган минтақаларига авиазарбалар беришди ва бу ҳужум борасида ҳалигача аниқ маълумотлар тарқатилгани йўқ.

Арабистон режими ҳарбий самолётлари  Яман шимолидаги Ажжувф вилоятидаги Алмаслуб шаҳри Садоҳ минтақасини ҳам бомбардимон этдилар.

Яман армияси ва кўнгилли кучлари ҳам бу ваҳшиёна ҳужумларга жавобан  артиллерия билан Жийзон жанубидаги Ол Сауд реими ҳарбийлари тўпланган марказини нишонга олишди ва бу ҳужумда 7 нафар саудийлик ҳарбийлар йўқ қилинди.

Ёрлиқ