БМТ: Дамашқ аҳолисининг сувини тўсиб қўйиш уруш жинояти ҳисобланади
(last modified Fri, 06 Jan 2017 12:25:26 GMT )
Январ 06, 2017 17:25 Asia/Tashkent
  • БМТ: Дамашқ аҳолисининг сувини тўсиб қўйиш уруш жинояти ҳисобланади

Бирлашган миллатлар ташкилоти террорчилар томонидан Сурия пойтахти аҳолисига борадиган сувни тўсиб қўйишларини уруш жинояти дея тавсифлади

Бирлашган миллатлар ташкилоти террорчилар томонидан Сурия пойтахти аҳолисига борадиган сувни тўсиб қўйишларини уруш жинояти дея тавсифлади. Пресс ТВ ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, БМТнинг Суриядаги инсонпарварлик гуруҳи бўйича масъули пайшанба куни Дамашқ сувининг тўсиб қўйилишига ишора қилиб шундай айтдики, одамларни сувдан маҳрум қилиш шубҳасизки, уруш жинояти ҳисобланади, негаки ушбу сувдан ноҳарбий бўлган тинч аҳоли фойдаланар эди. Жабҳатун Нусрага тегишли бўлган террорчилар Водий бердий минтақасида 14 кундан бери Дамашқ шаҳрига борадиган ичимлик сувини Айнул Фийжа чашмасидан беркитиб қўйишди. Шунинг учун Сурия пойтахтига сув етказиш қийинчилик билан амалга ошмоқда. Водий бердий минтақаси 13 та қишлоқни сув билан таъминлайди. Ушбу қишлоқларнинг 10 таси қуролли гуруҳлар назоратида бўлса учтаси эса Сурия армияси томонидан назорат қилинади. Сурия пойтахти Дамашқнинг 70 фоизини сув билан таъминлайдиган Айнул Фийжа чашмаси ҳам ушбу минтақада жойлашган.     

Ёрлиқ