Суриянинг турли минтақаларида бир гуруҳ террористлар йўқ қилинди
(last modified Thu, 12 Jan 2017 14:46:53 GMT )
Январ 12, 2017 19:46 Asia/Tashkent
  • Сурия давлат манбалари
    Сурия давлат манбалари

Сурия давлат манбалари бу мамлакатнинг Дейруззувр, Ҳумс ва Ҳалаб минтақаларида бир гуруҳ террористларни йўқ қилинганлиги ҳақида хабар тарқатдилар.

Эрон телерадиокомпанияси хабарига кўра, бугун Сурия ҳарбий манбалари  бу мамлакат армияси бўлинмлари ўтказган амалиётларида  Баврулфавоъара ва Ҳумснинг Тадмир минтақаларида ИШИД террорчилик гуруҳи тўпланган макон ва марказларини нишонга олишди ва бу ҳужумда бир нечта террорист ҳалок бўлди.

Бу амалиётда террористларга тегишли 10 та ҳарбий ва зирҳли машиналар ҳам нобуд этилди.

Сурия ҳарбий кучлари шунингдек  Ҳалаб атрофида ҳам террористлар марказларини нишонга олдилар ва бу ҳужум натижасида  ўнлаб террорист йўқ қилинди.