Саудийлар ҳужумлари Яманда қурбон бўлганлар сонини оширган
Саудийларнинг Ямандаги Таъиз вилоятига қилган ҳужумлари натижасида 17 киши ҳалок бўлган
Пресс ТВнинг берган маълумотига кўра, пайшанба кечаси саудийларнинг қирувчи самолётлари Ямандаги Таъиз вилоятининг Рабиъа минтақасини бомбардимон қилишган. Унинг натижасида 17 киши ҳалок бўлиб, 13 киши тан жароҳати олишган.
Пайшанба куни саудийларнинг қирувчи самолётлари Яман ғарбида жойлашган Ал-Ҳадида вилоятидаги уйларга ҳужум қилишган ва ушбу ҳужумлар оқибатида аёллар ва болалардан иборат бир оиланинг етти нафар аъзоси ҳалок бўлишган.
БМТнинг Яман урушида болалар кўпроқ нобуд бўлаётгани бобидаги огоҳлантиришларига қарамай, саудийларнинг Яманга қарши ҳужумлари давом этмоқда.
2015 йилнинг март ойидан бошлаб Америка ва Англия ҳомийлиги остида Арабистоннинг Яманга қилган ҳужумлари натижасида ҳозиргача 11 минг нафар ҳарбий бўлмаган кишилар ҳалок бўлишган ва миллионлаб яманликлар ўз жойларидан овора бўлишган.