Яманга қарши Арабистоннинг жиноятлари
(last modified Fri, 27 Jan 2017 12:37:29 GMT )
Январ 27, 2017 17:37 Asia/Tashkent
  • Яманга қарши Арабистоннинг  жиноятлари

Яманда Арабистон ҳужумларини фош этиш қўмитаси ташкил этилиши талаб қилинмоқда

Яман инсон ҳуқуқлари қўмитаси Яманда Арабистон жиноятларини тадқиқ этиш учун халқаро тадқиқот қўмитаси ташкил этилишини талаб этди.

"Мўътамар нет" сайтининг ёзишича, Яман инсон ҳуқуқлари қўмитаси ва Санъо  вилоятининг статистика маркази  Оли Сауд режимининг жиноятларини тадқиқ этиш учун халқаро қўмита ташкил этиш зарурлигини баён этишган.

Санъо вилояти статистика марказининг маълум қилишича, Арабистоннинг ҳаво ҳужумлари натижасида аҳоли  ҳаётнинг энг оддий имкониятларидан ҳам маҳрум бўлишган.

Арабистон Америка ва Англиянинг ҳимоялари остида 2015 йилнинг март ойидан бошлаб истеъфога чиққан Яман президенти Абдурабба Мансур Ҳодийни қудратга қайтариш учун Яман халқига қарши ҳарбий ҳужумлар бошлаган.

Ушбу ҳужумлар натижасида ҳозиргача қарийб  11 минг нафар яманлик  ўлдирилган.

Ёрлиқ