Ҳумс минтақасида Сурия давлат армиясининг янги ғалабалари
(last modified Sun, 05 Feb 2017 14:40:35 GMT )
феврал 05, 2017 19:40 Asia/Tashkent
  • Сурия давлат армияси
    Сурия давлат армияси

Сурия давлат армияси ва бу ҳарбий кучлар ҳомйилари Ҳумс шаҳрининг шарқий томонидаги Ҳақал Алмаҳар минтақасида амалиётлар ўтказишни кучайтиришди.

Алолам телеканалига кўра, бугун Сурия уруши борасидаги маълумотлар маркази Ҳумсдаги Аттайфур аэропорти минтақаси атрофида ва Ҳаён газ маркази ва шарқий Қария  Албайза қишлоқлари томмонида ИШИДга қарши Сурия давлат армияси ўтказган амалиётларидан олинган видеотасвирларни тарқатди.

Бу видеотасвирлар Сурия армияси ва иттифоқчиларини  Алҳатония қишлоғи, Жаҳор ва Алмарҳатон маҳаллаларини озод қилишларини кўрсатмоқда.

Кеча ҳам  Сурия давлат армияси Ҳумс атрофидаги Дийрфул, Кафарлоҳо,Талдаҳаб ва Талдув минтақаларида ИШИД террорчилик гуруҳига тегишли қурол омборлари ва қўмондонлик марказларига нуфуз топиб, бу минтақаларни озод қилишганди.

 

Ёрлиқ