Сурия ҳаво кучлари Дамашқ шарқидаги ИШИД террористлари марраларига авиазарбалар беришди
-
Сурия ҳаво кучлари Дамашқ шарқидаги ИШИД
Сурия армиясининг ҳарбий учоқлари бу мамлакат шарқидаги ИШИД террорчилик гуруҳининг марралари ва позицияларини бомбардимон этдилар.
ИРНА тарқатган хабарига кўра, Сурия оммавий ахборот воситалари ҳам огоҳ манбаларнинг бугунги маълумотларига таяниб, Сурия давлатининг ҳаво кучлари бугун Дамашқ шарқидаги шарқий Ғавитанинг Арбийн минтақасида жойлашган Жабҳатуннусра террорчилик гуруҳи марраларини нишонга олишди деб эълон қилди.
Мазкур манбага кўра, бу минтақадаги террористлар аниқ ва диққат ила нишонга олинган ва эндиилкда Арбийн минтақасидаги автомобил ва транспорт идораси атрофида Сурия давлат армияси ва террористлар ўртасида тўқнашувлар давом этмоқда.
Бошқа хабар шуки, Сурия ҳудудларида ИШИД террористлари етакичларидан яна бири йўқ қилинган.