Авн: Ҳизбуллоҳ ҳаракати Ливанни ҳимоя қилмоқда
Ливан президенти Ҳизбуллоҳ ихтиёридаги қурол- яроқлар Ливан давлатининг қонунларига зид эмас ва ушбу қуроллар Ливанни ҳимоя қилишнинг асосий ва асл қисматларидан ҳисобланади деб айтди.
Кеча Ливан президенти Мишель Авн Мисрга сафар қилишидан олдин СВС телеканалига берган интервьюсида Ливан ҳудудларининг бир қисми сиоинстик режим ишғолидадир ва Ливан армияси ушбу режимга қарши кураш олиб бориш учун етарли куч -қудратга эга эмас, бинобарин Бейрут давлати армия қуролларини мукамаллаштариш учун муқовимат кучлари қурол яроқлари мавжудлигини зарурий бир амр сифатида билади деб қўшимча иқлди.
Авн ўз сўзларида Ҳизбуллоҳ ҳаракати Ливан халқи ва давлатининг осоишталиги ва тинчлигининг кафилидир деб аниқлик киритди.
У шунингдек Сурия бўҳронига тўхталиб, Сурия бўҳронини тинч йўналишида ҳал этиш йўлидаги мувафақиятсизликлар бу мамлакатни вайрон бўлишига олиб келди деб қайд этди.