Яман жанубида Ол Сауд ва БАА ёлланмалари ўртасида тўқнашув юз берди
https://parstoday.ir/uz/news/west_asia-i14650-Яман_жанубида_Ол_Сауд_ва_БАА_ёлланмалари_ўртасида_тўқнашув_юз_берди
Яман жанубадиги Таъиз минтақасида Саудия Арабистони ва Бирлашган Араб Амирликлари ёлланмалари ўртасида юз берган тўқнашувларда ҳар икки томондан бир қанча ёлланмалар ҳалок бўлди.
(last modified 2018-08-22T17:49:38+00:00 )
феврал 14, 2017 18:48 Asia/Tashkent
  • Яман жанубадиги Таъиз минтақасида
    Яман жанубадиги Таъиз минтақасида

Яман жанубадиги Таъиз минтақасида Саудия Арабистони ва Бирлашган Араб Амирликлари ёлланмалари ўртасида юз берган тўқнашувларда ҳар икки томондан бир қанча ёлланмалар ҳалок бўлди.

Эрон телерадиокомпанияси хабарига кўра,  жума кунидан бери Адан халқаро аэропорти атрофида Ол Сауд режими  ва БАА ёлланмалари ўртасида тўқнашувлар давом этмоқда ва бу тўқнашувлар натижасида  аэропорт иши тўхтатилган.

Тўқнашувлар ортидан ҳар икки томон ҳарбий самолётлари эса ўз ёлланмаларини ҳимоя қилиш мақсадида амалиёт ўтказишаётгани айтилмоқда.

 Яманнинг ҳукуматдан четлаштирилган президенти Абдрабаҳ Мансурни  БАА ҳимояти остида бўлган бу аэропорт қуролли кучлари қўмондонини алмаштиришга дастур берганидан кеийн тўқнашувлар бошланган.