2014 йилдан бери биринчи марта Ироқ бош вазири Мўсулга келди
(last modified Tue, 07 Mar 2017 13:54:09 GMT )
март 07, 2017 18:54 Asia/Tashkent
  • Ироқ ҳукумати раиси Ҳайдар ал-Ободи Мўсул
    Ироқ ҳукумати раиси Ҳайдар ал-Ободи Мўсул

Ироқ ҳукумати раиси Ҳайдар ал-Ободи Мўсул ИШИД террорчилари томонидан эгаллаб олинганидан 3 йил ўтиб илк бора бу шаҳарга келди, деб хабар бермоқда Alsumaria телеканали.

Кун.ўз сайтига кўра, республика қуролли кучларининг олий бош қўмондони саналувчи мамлакат бош вазири Мўсулга уни террорчилардан бутунлай озод қилиш бўйича амалиёт билан шахсан танишиш мақсадида келган.

Бундан ташқари, у кампанияда иштирок этаётган бўлинмаларни текширувдан ўтказишни режалаштирган.

Аввалроқ Ироқ хавфсизлик кучлари Мўсулдаги асосий ҳукумат биноси устидан назоратни ўзига қайтаргани ҳақида хабар бергандик.

Эрон ислом жумҳурияти телеканалининг хабар беришича, Ироқ ҳарбий кучлари бугун шунингдек  Мўсул вилоятининг ҳокимият биноси, Ҳай Аддавоса, Аддандон ва Наби Ашит минтқалари, Марказий банк биноси, Мўсул музейи ва бу шаҳрдаги Найнаво амалиётлари қўмондонлиги марказини террористлардан озод этдилар.