Дамашқда террорчилик портлаш ҳаракатлари содир этилди
Сурия пойтахти Дамашқда ўнлаб зиёратчилар террорчилик портлаш оқибатида шаҳид ва ярадор бўлишди
Дамашқда ўнлаб зиёратчилар террорчилик портлаш оқибатида шаҳид ва ярадор бўлишди. Ал-Олам ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, бугун шанба куни Дамашқдаги Боб ал-Сағийр мақбараси минтақасида содир этилган портлаш оқибатида камида 40 нафар инсон шаҳид бўлди. Шунингдек, ушбу портлашда яна 120 нафар киши оғир тан жароҳат олган. Ушбу шаҳидларнинг ва жароҳат олганларнинг аксариятини зиёратчилар ташкил этади. Сана ахборот агентлигининг Дамашқ полицияси қўмондонлигига таяниб хабар қилишича, ушбу террорчилик ҳаракатларида Боб Мусалла минтақасидаги Боб ал-Сағийр мақбараси яқинида 2 та бомба портлатилган. Шу билан бирга Ал-Миёдийн телеканали тарқатган хабарга кўра, иккала портлаш ҳам қисқа муддат ичида содир этилган.