Сурия армияси Исроил қирувчи самолётларининг бирини уриб туширди
(last modified Fri, 17 Mar 2017 13:54:24 GMT )
март 17, 2017 18:54 Asia/Tashkent
  • Сурия армияси Исроил қирувчи самолётларининг бирини уриб туширди

Сурия армияси ва қуролли кучлари қўмондони мамлакат ҳаво кенгликларини бузиб ўтган Исроил Ҳарбий Ҳаво Кучлари самолётини уриб туширгани ҳақида маълум қилди

Сурия армияси ва қуролли кучлари қўмондони мамлакат ҳаво кенгликларини бузиб ўтган Исроил Ҳарбий Ҳаво Кучлари самолётини уриб туширгани ҳақида маълум қилди. Бу ҳақда Суриянинг Сана расмий агентлиги хабар тарқатган.

Сурия армияси ва қуролли кучлари қўмондони ўз баёнотида шундай маълум қилдики, исроилликларнинг 4 самолётидан биттаси уриб туширилган. «Бизнинг ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимимиз ҳудуд бу ҳаракатга жавоб қайтарди ва самолётлардан бири уриб туширилди. Бошқа самолётлар учиб кетди», -дейилган баёнотда. Баёнотда айтилишича, Исроил авиациясининг нишони Сурия армиясининг Пальмирадаги объектлари бўлган. Шунингдек, ушбу баёнотда келишича, Сионистик режим томонидан амалга оширилган ушбу тажовуз ИШИД террорчилик гуруҳини ҳимоя қилишга қаратилган бўлиб, ушбу ҳужум Сурия армиясини террорчилар қаршисида руҳиятини пасайтириш кўзда тутилган. 2011 йилнинг март ойида Сурия бўҳрони бошланиши билан ҳозирга қадар Сионистик режим террорчиларни ҳимоя қилиб уларга ёрдам бериш учун кўп маротаба Сурия ҳарбийларининг позициясини нишонга олган.  

 

Ёрлиқ