Ҳайдар Ал-Ибодий АҚШга сафар уюштиради
Ироқ давлати кабинети котиби бу мамлакат бош вазирини эртага Вашингтонга жўнаб кетиши ҳақида хабар берди.
Ироқнинг Сумария -нюс интернет газетаси хабарига кўра, бугун Ироқ кабинети котиби Маҳди Алъалоқ АҚШ президени Дональд Трамп таклифига биноан, Ироқ бош вазири Ҳайдар Ал-Ибодий Вашингтонда ўтказилиши кутилаётган терроризмга қаршши кураш коалициясига аъзо мамлакатлар конференциясида қатнашиш мақсадида юқори мартабали делегация бошчилигида бу шаҳарга сафар қилади деб эълон этди.
Ироқ кабинети котиби шунингдек Ироқ бош вазири мазкур конференцияда қочқинлар кўрган зарарларни қоплаш, ирқоликлар жон -молини асраш ва улар учун лозим шароитларни яратиб беришда Бағдод давлатининг саъй ҳаракталари ва қўлга киритган кенг -қамровли ҳарбий ютуқлар борасида маълумот беради деб қўшимча қилди.