Суриянинг Ҳамоҳ вилоятида 2 минг 200 нафар террорист ҳалок бўлган
март 30, 2017 18:34 Asia/Tashkent
Ўтган 6 кун ичида Суриянинг Ҳамоҳ вилоятида давлат ҳарбий кучлари ва такфирий террористлар ўртасида юз берган тўқнашувларда 2200 нафар террорист ҳалок бўлган.
Суриянинг расмий ахборот агентлигининг кечанги хабарига кўра, Сурия давлат армиясининг ҳарбий амалиётлари жараёнида террористларга тегишли 15 танка, 107 автомашина, 11 зирҳли машина, 12 қурол -яроқ омборлари, 17 миномет ва пушка, 6 ракета отадиган система, ҳамда террористларнинг 7 қўмондонлик маркази нобуд этилган.
Кеча ҳам Сурия армияси Жабҳатуннусра террорчилик гуруҳига қарши ўтказган амалиётларида Ҳамоҳ шимолидаги айрим минтақалари террористлар ишғолидан озод этишга муваффақ бўлди.