Сурия ҳақида Женева-5 музокараси ўз ишини тугатди
(last modified Sat, 01 Apr 2017 12:18:01 GMT )
апрел 01, 2017 17:18 Asia/Tashkent
  • Сурия ҳақида Женева-5 музокараси ўз ишини тугатди
    Сурия ҳақида Женева-5 музокараси ўз ишини тугатди

Сурия бўҳронини ҳал этишга қаратилган Женева-5 музокараси жума куни ўз ишини тугатди

Сурия бўҳронини ҳал этишга қаратилган Женева-5 музокараси жума куни ўз ишини тугатди. Ушбу музокарада Бирлашган миллатлар ташкилоти ва БМТнинг Сурия ишлари бўйича махсус намояндаси Стефан Дей Мистуро ҳам қатнашди. Эрон телерадиокомпанияси тарқатган хабарга кўра, Сурия бўҳрони 2011 йилдан бери Арабистон, Америка ва унинг иттифоқчилари жумладан Туркия ҳимояси остидаги террорчи гуруҳларнинг кенг қамровли ҳужумлари билан бошланган эди. Бундан кўзланган мақсад эса, Суриянинг қонуний президенти Башар Асад давлатини қулатиш бўлган. Женевада ўтказилган ушбу музокарадан сўнг, Стефан Дей Мистуро мухбирлар билан музокара ўтказиб шундай айтдики, ушбу музокара жараёнида тўрта асосий йўналиш ҳақида яъни, конституцияни тузиш, сайлов ўтказиш, давлатни ташкил этиш механизми ва терроризмга қарши курашиш хусусида суҳбат бўлиб ўтди. Стефан Дей Мистуронинг таъкидлашича, ушбу музокарада мўжиза кутмаслик керак, унга кўра ҳамма нарсани қамраб оладиган бир келишувга келинмас экан, бошқа нарсалар ҳақида ҳам келув бўлмаслиги аниқдир.   

Ёрлиқ