Ироқ армияси террористлар устидан янги ғалабаларга эришмоқда
Ироқ давлат армияси тарқатган сўнгги ҳисоботида ИШИД террористлари Ироқда босиб олган минтақаларининг 4 дан 3 қисмини тарк этишган деб эълон қилди.
Алолам телеканали хабарига кўра, бугун Ироқ ҳарбий кучлари Мосел шаҳрини озод этиш учун ўтказган янги амалиётларида ИШИД террорчилик гуруҳчаси марраларини нишонга олишлари билан террористлар тўпланган 4 марказни нишонга олдилар . Бу ҳужумларда 10 террорист ҳалок бўлди.
Ироқ армияси шунингдек ўтган ҳафталар ичида ҳам Мосел ғарбида ИШИД террористларига қарши ҳарбий амалиётларини кучайтирилганлигини хабар қилди.
Ироқ армияси нотиғи Яҳё Расул ҳам бугунги кунда Ироқ ҳудудларидан 30 минг километр квадрати ИШИД террорчилик гуруҳи ишғолидадир деб айтди.