Баҳрайн халқи Ол Халифа режимининг зўравонликларига таслим бўлмайди
Баҳрайн Инқилоби ёшларининг коалицияси Баҳрайн халқи ҳеч қачон Ол Халифа режимининг зулм истибдоди олдига таслим бўлмайди деб эълон қилди.
Баҳрайннинг Аллуълу ахборот телеканали хабарига кўра, бугун Баҳрайннинг 14 февраль номли Инқилоб ёшлари коалицияси чиқарган баёнотида, Баҳрайн халқи Ол Халифа режимининг сиёсатларига буткул қарши бўлиб, ўз тақдирини ўзлари тайинлаш учун қўшма тарзда қатнашиш ва қарор чиқаришни истайдилар деб маълум қилди.
Баҳрайн Инқилоби ёшларининг коалицияси Ол Халифа режими томонидан уламолар, руҳонийлар, маддоҳлар ва инқилобчиларни қўлга олиниши ва чақиртирилишини қаттиқ қоралаб, бу равиш Ол Халифа режимининг зулм -истибдоди ва диктатурасининг нишонасидир деб қўшимча қилди.
Бошқа томондан Баҳрайннинг Исломий Амал ҳаракати бош котибининг муовини Шайх Абдуллоҳ Солеҳ Тасним ахборот агентлигига берган интервюсида, Баҳрайн халқининг матонат кўрсатиши ва тура олишига шоҳид бўлиб Ол Халифа режими ҳам зўравонликка асосланган хатти ҳаракатларини кучайтирган аммо Баҳрайн халқи ҳеч қачон ушбу зўравонликлардан қўрқмайди ва унга таслим ҳам бўлмайди деб таъкидлади.