Лозақия шимолида террорчилик портлаш содир этилди
(last modified Sat, 15 Apr 2017 14:23:19 GMT )
апрел 15, 2017 19:23 Asia/Tashkent
  • Лозақия шимолида террорчилик портлаш содир этилди
    Лозақия шимолида террорчилик портлаш содир этилди

Сурия давлати телеканали берган хабарга биноан, террорчилар бугун шанба куни бомба қурилмаси жойлаштирилган автомобилни Лозақия вилоятидаги Сурия армиясига қарашли ҳарбий базада портлатиб юборишади

Сурия хавфсизлик манбалари мамлакат ғарбидаги Лозақия вилоятининг шимолий минтақасида жойлашган ҳарбий базада террорчилик портлаш содир этилгани ҳақида хабар беришди. Сурия давлати телеканали берган хабарга биноан, террорчилар бугун шанба куни бомба қурилмаси жойлаштирилган автомобилни Лозақия вилоятидаги Сурия армиясига қарашли ҳарбий базада портлатиб юборишади. Ушбу террорчилик портлаш оқибатида келиб чиққан талафотлар ҳақида ҳанузгача аниқ маълумотлар берилмаган. Ўтган душанба кунида ҳам Дамашқ атрофидаги Арбайн минтақасидаги Сурия армияси жойлашган ҳудудда террорчилик ҳаракатлари содир этилганлиги ортидан камида 30 нафар инсон ҳаётдан кўз юмди. 

Ёрлиқ