Иордания дарёсининг ғарбий қирғоқида яна бир фаластинлик шаҳид бўлди
Сионистик режим ҳарбий кучлари фаластинликлардан бирини сионистларга қарши амалиёт ўтказишда айблаб, унга қарата ўқ уздилар ва натижада фаластинлик ҳодиса жойида шаҳид бўлди.
Эрон телерадиокомпанияси хабарига кўра, кеча сионистик режим ҳарбийлари Иордания дарёсининг ғарбий қирғоқидаги автобус бекатларидан бирида яна бир фаластинликни ўққа тутиб шаҳид қилдилар. Сионистлар бу фаластинлик ўз автомашинаси билан бу режим ҳарбийларини босиб кетишга уринди деб иддао қилишган.
Сионистик режим ҳарбийлари ҳардоим босқичинлик ва золимона мақсадларини амалга ошириш учун ҳар хил баҳона ва иддаолар билан фаластинликларни ўққа тутишади.
Бундай золимона ҳужумлар ва ҳатти- ҳаракталарни ортиб бориши билан 2015 чи йилда Қуддус Интифозаси бошланди. Бу Интифозанинг бошланганидан бери 300 фаластинликлар шаҳид бўлган.