Ол Сауд режими ҳарбий учоқлари Яман минтақаларини бомбардимон этишмоқда
(last modified Fri, 05 Aug 2016 12:53:50 GMT )
август 05, 2016 17:53 Asia/Tashkent
  • Саудий Арабистон Яман қуролли кучлари
    Саудий Арабистон Яман қуролли кучлари

Саудий Арабистон режими армияси ҳарбий самолётлари Яманнинг турли минтақаларини бомбардимон этдилар.

Алолам телеканали хабарига кўра, Ол Сауд режими қирувчи самолётлари Яман чегаралари хусусан Яман шимолидаги Ажжувф вилоятини ракеталар билан нишонга олдилар. Бу ҳужумларда  бир гуруҳ яманликлар қону тўпроққа белантирилди.

Яманнинг Алмасира телеканали ҳам тарқатган ҳисоботида Яман қуролли кучлари ва халқ кўнгилли кучлари Ол Сауд режимининг ҳужумларига жавобан Ажжувф вилоятининг Алғейд туманида саудийлар ёлламанларга тегишли битта БТРни нобуд этдилар, деб эълон қилди.