Сайид Ҳасан Насруллоҳ: Риёз йиғилиши улкан бир шармандалик эди
(last modified Fri, 26 May 2017 13:59:00 GMT )
май 26, 2017 18:59 Asia/Tashkent
  • Сайид Ҳасан Насруллоҳ
    Сайид Ҳасан Насруллоҳ

Кеча Ливан Ҳизбуллоҳи бош котиби Сайид Ҳасан Насруллоҳ сионистик режим устидан Ливан давлатининг ғалаба қозонганлигининг 17- чи йиллиги муносабатида сўзлаган нутқида, Риёзда ўтказилган йиғилиш улкан бир шармандалик эди, Ол Сауд режими терроризмни ҳимоя қилиш айбловидан қутулиш учун АҚШга йирик миқдорда пора берди деб айтди.

Эрон телерадиокомпанияси хабарига кўра,  кеча Сайид Ҳасан Насруллоҳ  " АҚШ -араб мамалакатлари" йиғилишига ишора килар экан,  бу йиғилиш исломий муқовамат фаолиятлаларига заррачадек таъсир ўтказолмайди деб таъкидлади.

У ўз сўзларида  исломий муқовимат  терроризмга қарши курашда  жиддий ва қатъий позициясини исботлаган, шунингдек барча халқларнинг хоҳиш- истаги бажарилмагунича  ўз фаолиятини давом эттиради деб қўшимча қилди.

Ҳизбуллоҳ бош котиби Риёз йиғилиши аслида Дональд Трамни олқишлаш мақсадида ташкил этилгани ва   фақат АҚШ ва Ол Сауд  режими ОАВлари  томонидан бу йиғилиш кенг ёритилганлигини қўшимча қилди.

Сайид Ҳасан Насруллоҳ шунингдек  ИШИД террористлари Ироқ ва Сурияга ҳужум уюштирганида Эрон бу икки халқ ёнида туриб, террроризмга қарши кураш олиб борди ва ҳолангки Саудия Арабистони террористларга молиявий ва пул жиҳатдан ёрдам бериш билан машғул эди деб аниқлик кирттди.