Трамп терроризмнинг асли манбаи бўлган Саудия ваҳоббийлари билан ҳамкорлик қилмоқда
(last modified Sat, 27 May 2017 07:23:38 GMT )
май 27, 2017 12:23 Asia/Tashkent

Эрон Ташқи ишлар вазири Муҳаммаджавод Зариф Риёз шаҳрида АҚШ ва Саудия Арабистони ўртасида имзоланган ҳарбий шартноманинг бир ҳафтасидан кейин, ривожланган ҳарбий техникалар Ўрта Шарқни нажот бера олмайди деб таъкидлади. Бу ҳақда Ню йорк -таймс газетаси ҳам ёзди.

Осиё ғарби минтақасида терроризмни кенгайиши ва зўравонликларнининг ўз авжига етганида ўтган шанба куни АҚШ президенти Дональд Трампни Саудия Арабистонига уюштирган сафари жараёнида  Вашингтон ва Риёз ўртасида 110 миллиард долларлик ҳарбий -техника ҳамкорликларига оид  шартнома имзоланди.

Ушбу шартнома шундай бир ҳолда имзоландики, тарихий тажрибалар  фақат қурол- яроқ билан хавфсизликни таъминлаш мумкин бўлмагани шунингдек қурол- яроқ кўп мавридларда ёмон оқибатларни келтириб чиқариши мумкинлигини исботлаган.

Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммаджавод зариф Ню -йорк таймс газетасида чоп этилган изҳоротида ушбу тарихий тажрибаларга ишора қилиб,    Ол Сауд режими 1980 -чи йилларда Эронга қарши ҳужум уюштириши учун Ироқнинг собиқ диктатори Садомга 70 миллиард доллар ёрдам кўрсатди, аммо  ушбу ёвуз амалллари унинг ўзи  ва дунё уччун қандай натижа ва самара берди? 

Садомнинг БААС режимини Эронга етказган зарарлари, Ғарб хусусан АҚШда ишлаб чиқарилган қуролларидан минглаб эронликларнинг қурбон бўлгани, Эронга қарши кимиёвий қуролдан фойдаланганлигининг барчаси халқ эсидан чиқмайди. Ғарб давлатларини била  туриб, бундай ёвуз ҳатти- ҳаракатлари хусусан Садом режимини қурол- яроқ билан таъминлагани тарихда қолади деб таъкидлади.

Эндиликда ҳам Дональд Трамп давлати  Осиё ғарбида Саудия Арабистони режимининг сиёсатлари ҳамда бу режимни дунёнинг турли минтақаларида терроризмни қўллаб- қувватлаётганлигидан огоҳ бўлиб ўз таъбири билан "чиройли ва модерн" ҳарбий техникаларни бу режимга  экспорт этмоқда.

Шубҳасиз ушбу қурол- яроқлар  минтақа ва дунёда хавфсизлик кафили бўла олмайди. Минтақа ва бутун жаҳонга террорчилик ақидаларни экспорт этишга қаратилган ваҳоббийлик оқимининг қарашлари ва тафаккури,  Покистон, Афғонистон ва Осиё ғарбидан бошлаб Европанинг турли шаҳарлари ҳатто яқинда Англиянинг Манчестер шаҳрида амалга оширилган терактларнинг асли илдизи ҳисобланади.

Дональд Трампнинг 20 май кунги музокаралар ва кўпмиллиардли келишувлардан кейин Саудия Арабистони қироли Салмон ибн Абдулазиз ас-Сауд билан анъанавий арабча рақсга (қилич билан арда рақси) тушиши, нафақат ваҳоббийлик тафаккури илдизини  қўпориб ташламайди балки уни Ол Сауд режимини қўллаб қувватлаши ва тасдиқлашишининг далилидир.

Шундай бир шароитда  ваҳоббийлик тафаккурининг ҳимояти билан Манчестер шаҳрида амалга оширилган теракт Европада содир бўлган сўнгги террорчилик ҳаракатлар эди. Покистондан бошлаб Балкан минтақасигача ваҳоббийлик ақидаларни ривожлантирадиган мадрасалар  такфирий терроризм жумладан ИШИД террорчилик гуруҳини кенгайтириш ва ҳимоя этишга қаратилганлигига шубҳа йўқ.

Ваҳоббийлик тафаккури қарйиб ҳар куни у ё бу минтақага нуфуз топишга уринади. ИШИД террорчи гуруҳини Осиё ғарбида амалга ошираётган ҳужумлари ва содир этаётган жиноятлари фикримизнинг яқоқл далилидир.

Бундан ташқари, АҚШ шундай бир ҳолда Саудия Арабистонига кўпмиллирад долларлик қурол яроқларини экспорт этмоқдаки,  2011 чи йилнинг 11 сенбябрида амалга оширган терактларни содир этган шасхларнинг аксари ҳам арабистонлик эканлиги барча маълум бўлган.

 Вашингтон давлатини бундай ҳатти-ҳаракатларини таҳлил этишда Эрон ташқи ишлар вазири Муҳамджавод Зариф Ню- йорк таймс газетасида қуийдагича ёзди: энг оптимистик ҳолатда ҳам Трамп товаламачилик ва Саудияни соғиб ичиш учун келган. Энг пессимистик шароитда эса  Трамп АҚШ давлатини Ўрта Шарқ минтақасида Саудия Арабистони гумаштасига айлантирмоқчи деб ёзди.

 Риёзда Долнальд Трамп "чиройли ҳарбий техниклар" деб иддао қилган масалага   Эрон ташқи ишлар вазири қуйидагича жавоб қайтарди: Арабистонда АҚШ ҳарбий қурлл яроқларни омбор қилиниши билан терроризм ва экстермизмни таг -тубидан ўқ қилишни имкони йўқ терроризмнинг асли келиб чиқиши ҳам ваҳҳобийлик ақидаларидан илдиз отади ва Дональд Трампнинг бир бирига зид позициялари дунёни янги хавф хатарларга дучор этмоқда.