Ироқнинг Алҳашад Ашшаъбий ҳарбийлари: ИШИД нобуд бўлиб кетиш остонасидадир
(last modified Thu, 01 Jun 2017 12:10:39 GMT )
июн 01, 2017 17:10 Asia/Tashkent
  • Аҳмад Ал-Асадий
    Аҳмад Ал-Асадий

Ироқнинг Алҳашад Ашшаъбий ҳарбий кучларининг нотиғи ИШИД террорчилик гуруҳи ўзининг 80 фойизга яқин аъзоларини йўқотган деб эълон қилди.

Кеча Ироқнинг Алҳашад Ашшаъбий ҳарбий кучлари нотиғи Аҳмад Ал-Асадий  Суриянинг давлат телевидениясига берган интервьюсида,  Сурия билан Ироқнинг барча чегараларини муҳофаза қилиш ва  ИШИД ишғол этган барча ҳудудларни террорчилардан тозалаш масаласи, Ироқ халқ кўнгилли кучларнинг асосий мақсади эканлигига тўхталиб,  Алҳашад Ашшаъбий ҳарбий кучлари  ўз сарзаминларини террорчилардан тозалаш учун Сурия давлат  армияси билан ҳамкорликларини давом эттиришади деб таъкидлади.

Ал-Асадий ўз сўзларида  ИШИД террорчи гуруҳи ишғолидан Алҳавижа, Ашшурақот ва Ҳумрайн тоғли минтақаларини тозалаш учун Алҳашад Ашшаъбий гуруҳини фаол иштирок этаётганлигига тўхталиб,  Ироқнинг халқ орасидан чиққан кўнгилли кучлари  Моселдан   Санжор минтақасига олиб борадиган йўлларни тўсиб қўйишган, зеро бу йўллар террористларга ёрдам етказиладиган йўналишдир деб қўшимча қилди.