июн 09, 2017 17:45 Asia/Tashkent
  • Ироқнинг Карбало шаҳрида худкуш томонидан содир этилган портлашда 9 нафар инсон шаҳид бўлди
    Ироқнинг Карбало шаҳрида худкуш томонидан содир этилган портлашда 9 нафар инсон шаҳид бўлди

Ироқ хавфсизлик манбаларининг маълум қилишича, ушбу худкуш бугун эрталаб Карбало автовокзалида ўзини портлатиб юборган

Бугун жума куни Ироқнинг Карбало шаҳридаги йўловчиларни ташишга мўлжаллланган терминал ичкарисида худкуш томонидан содир этилган портлашда 9 нафар инсон шаҳид бўлди ва 15 нафари эса оғир тан жароҳати олди. Эрон телерадиокомпанияси ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, Ироқ хавфсизлик манбаларининг маълум қилишича, ушбу худкуш бугун эрталаб Карбало автовокзалида ўзини портлатиб юборади. Оқибатда эса бир нечта ироқликлар шаҳид ва ярадор бўлади. Ал-Олам телеканалининг хабар қилишича, тиббиёт ходимининг ушбу телеканали билан қилган суҳбатида шундай маълум қилганки, ушбу шаҳидлар ва жароҳат олганлар Муқаддас Карбалонинг зиёратчилари бўлишган.  

Ёрлиқ