июн 12, 2017 19:03 Asia/Tashkent
  • Саудиялик снайперлар шайх Немр Боқер ан-Немрнинг укасини нишонга олди
    Саудиялик снайперлар шайх Немр Боқер ан-Немрнинг укасини нишонга олди

Саудия арабистони режимининг снайперлари Саудия арабистонининг ал-Авомия минтақасида шаҳид шайх Немрнинг биродари арабистонлик сиёсий фаол Муҳаммад Боқер Немрни нишонга олиб ярадор қилди

Саудиялик снайперлари ал-Авомия шаҳридаги жиноятларида шаҳид шайх Немр Боқер ан-Немрнинг биродарини нишонга олди. 

Форс ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, Саудия арабистони режимининг снайперлари Саудия арабистонининг ал-Авомия минтақасида шаҳид шайх Немрнинг биродари арабистонлик сиёсий фаол Муҳаммад Боқер Немрни нишонга олиб ярадор қилди. 

Саудия арабистонининг машҳур руҳонийси бўлмиш Шайх Немр Боқер ан-Немрнинг таваллуд топган жойи ал-Авомия шаҳридаги ал-Масура қилоғида, ушбу таниқли руҳонийни сохта айбловлар билан яъни мамлакатга қарши ҳаракат қилганликда айблаб суд қилинди ва 2016 йилнинг январ ойида қатл этилди. Ушбу минтақа бир неча ойлардан бери, шиа мусулмонларининг Арабистон шарқидаги кураш олиб бориш учун рамзий майдонига айланди. 

Ёрлиқ