Қуддус амалиётларида сионистик режим ҳарбийларидан яна бири ҳалок бўлди
(last modified Sun, 18 Jun 2017 12:52:26 GMT )
июн 18, 2017 17:52 Asia/Tashkent
  • Қуддус амалиётларида
    Қуддус амалиётларида

Ишғол этилган Қуддус марказида жума кечаси амалга оширлган шаҳодатталаблик амалиётда жароҳат олган сионистик режимнинг яна бир ҳарбийси ҳалок бўлди.

Жума кечаси ишғол этилан Қуддус марказида шаҳодатталаблик амалиётда  сионистик режим ҳарбийларидан бири ҳалок бўлиб яна бири оғир жароҳат олганди.

Бу амалиётда шунингдек  3 нафар фаластинлик ёшлар ҳам шаҳид бўлишди.

Эрон телерадиокомпанияси хабарига кўра,  кеча Ҳамас -Фаластин исломий муқовимат ҳаракати нотиғи Соми Абузаҳрий  ушбу шаҳодатталаблик амалиётни  Фаластинни озод этиш учун халқ фронтидан бўлган икки нафар ёш фаластинликлар ва Ҳамас ҳаракати аъзоларидан бири амалга оширдилар деб эълон қилди.

Фаластинлик гуруҳлар ҳам  ишғол этилган Қуддусда амалга оширилган сўнги шаҳодатталаблик амалиётни  фаластинликларга қарши босқинчи сионистик режим жиноятларига кўрсатилган аксиламал ва  табиий бир жавоб деб баҳоладилар.

Айтиш керакки  сионистик режим ҳарбийлари ва шаҳарчаларда яшайдиган сионистларни Фаластин халқига нисбатан душманона сиёсатлари ва содир этаётган жиноятлари ортидан 2015 чи йилнинг октябрида Қуддус Интифозаси бошланди. Бу Интифоза жараёнида 320 фаластинликлар шаҳид бўлишган.