Сионистик режим ҳаво кучларининг Сурия қарата амалга оширган ҳужумида талафотлар бор
(last modified Sun, 25 Jun 2017 12:14:01 GMT )
июн 25, 2017 17:14 Asia/Tashkent
  • Сионистик режим ҳаво кучларининг Сурия қарата амалга оширган ҳужумида талафотлар бор
    Сионистик режим ҳаво кучларининг Сурия қарата амалга оширган ҳужумида талафотлар бор

Суриянинг жанубий ғарбий минтақаларидаги террорчи гуруҳлар ҳар доим мағлуб бўлиш арафасида турган пайтларида, Сионистик режим армияси чегара яқинидаги ишғол этилган ерларнинг нишонга олинишини баҳона қилиб, Сурия кучларининг позициясига ҳужум қилади

Суриялик манбалар, Сионистик режимнинг қирувчи самолётлари томонидан Суриянинг чегарадаги минтақаларига қарата амалга оширган ҳаво ҳужумларида бир нечта ноҳарбий бўлган тинч аҳолининг ҳаётдан кўз юмганлиги ҳақида хабар беришди. 

Суриянинг ал-Ахбория телеканалининг маълум қилишича, Сионистик режим ҳаво кучларининг Суриядаги ал-Қоида тармоғини ҳимоя қилиш мобайнида, Суриянинг Жавлон тепаликларидаги аҳоли турар жойларига қарата бир нечта ракеталарни отди. Натижада эса, бир қанча инсонлар ҳаётдан кўз юмди ва оғир тан жароҳати олди. Шунингдек, ушбу хабарга биноан мазкур ракета ҳужумида анчагина моддий талафотлар ҳам етказилган.

Сурия давлатининг маълум қилишича, Суриянинг жанубий ғарбий минтақаларидаги террорчи гуруҳлар ҳар доим мағлуб бўлиш арафасида турган пайтларида, Сионистик режим армияси чегара яқинидаги ишғол этилган ерларнинг нишонга олинишини баҳона қилиб, Сурия кучларининг позициясига ҳужум қилади. 

 

Ёрлиқ