Май ойида АҚШнинг Сурия ва Ироқ юртига қарата амалга оширган ҳужумларида 109 нафар аёллар ва болалар ҳаётдан кўз юмди
(last modified Mon, 26 Jun 2017 14:01:37 GMT )
июн 26, 2017 19:01 Asia/Tashkent
  • Май ойида АҚШнинг Сурия ва Ироқ юртига қарата амалга оширган ҳужумларида 109 нафар аёллар ва болалар ҳаётдан кўз юмди
    Май ойида АҚШнинг Сурия ва Ироқ юртига қарата амалга оширган ҳужумларида 109 нафар аёллар ва болалар ҳаётдан кўз юмди

Ўтган май ойи, 2014 йилдан бери АҚШ бошчилигида коалиция кучларининг Ироқ ва Сурияга қарата амалга оширган ҳаво ҳужумларидаги энг қонли ой бўлди

Америка бошчилигидаги коалиция қирувчи самолётларининг май ойида Сурия ва Ироқ юртига қарата амалга оширган ҳужумлари оқибатида камида 57 нафар аёл ва 52 нафар ёш болалар ҳаётдан кўз юмди.

Ал-минор агентлигининг бугунги хабарига кўра, Англиянинг Эдипендит рўзномасининг Лондондаги нодавлат муассасининг ҳисоботига таяниб маълум қилишича, ўтган май ойи, 2014 йилдан бери АҚШ бошчилигида коалиция кучларининг Ироқ ва Сурияга қарата амалга оширган ҳаво ҳужумларидаги энг қонли ой бўлди.

Ушбу хабарга биноан, Америка етакчилигидаги коалициянинг ўтган ойда Сурияга қарата уюштирган ҳаво ҳужумида камида 348 нафар Суриялик ҳаётдан кўз юмган ва Ироқда эса 521 нафар мамлакат фуқароси ўлди. Ушбу ойда ҳам ҳаво ҳужумлари оқибатида келиб чиққан талафотлар кўлами апрел ойига нисбатан 23 фозга ошган.  

Ёрлиқ