ИШИД террорчилик гуруҳи Суриянинг Ҳалаб вилоятида орқага чекинмоқда
(last modified Fri, 30 Jun 2017 12:42:32 GMT )
июн 30, 2017 17:42 Asia/Tashkent
  • ИШИД террорчилик гуруҳи Суриянинг Ҳалаб вилоятида орқага чекинмоқда
    ИШИД террорчилик гуруҳи Суриянинг Ҳалаб вилоятида орқага чекинмоқда

Сурия армияси ИШИД террорчилик гуруҳининг Ҳалаб вилоятидаги охирги эгаллаган минтақасининг назоратини қўлга киритишди

Сурия фаолларининг маълум қилишича, Сурия армияси ИШИД террорчилик гуруҳининг Ҳалаб вилоятидаги охирги эгаллаган минтақасининг назоратини қўлга киритишди.

Исна ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, Сурия фаоллари ушбу хабарни эълон қилиш билан шундай қўшимча қилиб ўтишдики, Сурия кучлари ва ИШИД террорчилик гуруҳининг Рисофа-Асарё йўналишидаги тўқнашувлари марказлашган эди. Ушбу йўл Раққа шаҳрини Ҳалаб вилоятига боғлар эди. 

Ушбу манбаларга кўра, Сурия армияси ҳаво кучларининг қўллаб-қувватлаши билан Рисофа-Асариё йўлида ўзининг ҳужумларини давом эттирди ва ушбу минтақадаги янги базаларни ўз назоратларига олишди. Сурия армиясининг мазкур олға сари боришлари, ИШИД террорчилик гуруҳининг Ҳалабнинг жанубий шарқий атрофидан орқага чекинишига мажбур этди. 

 

Ёрлиқ