Яна бир фаластинлик ўсмир Сионист ҳарбийлари томонидан отилган ўқдан шаҳид бўлди
https://parstoday.ir/uz/news/west_asia-i21100-Яна_бир_фаластинлик_ўсмир_Сионист_ҳарбийлари_томонидан_отилган_ўқдан_шаҳид_бўлди
Иордан дарёсининг ғарбий соҳилидаги Байт Лаҳм шаҳрида шаҳид бўлиш амалиётини ижро этиш баҳонаси билан унга қарата ўқ узишди, натижада эса ушбу фаластинлик ўспирин шаҳид бўлди
(last modified 2018-08-22T17:51:26+00:00 )
июл 20, 2017 18:26 Asia/Tashkent
  • Яна бир фаластинлик ўсмир Сионист ҳарбийлари томонидан отилган ўқдан шаҳид бўлди
    Яна бир фаластинлик ўсмир Сионист ҳарбийлари томонидан отилган ўқдан шаҳид бўлди

Иордан дарёсининг ғарбий соҳилидаги Байт Лаҳм шаҳрида шаҳид бўлиш амалиётини ижро этиш баҳонаси билан унга қарата ўқ узишди, натижада эса ушбу фаластинлик ўспирин шаҳид бўлди

Сионистик режим ҳарбийлари бир фаластинлик ўсмирни Иордан дарёсининг ғарбий соҳилидаги Байт Лаҳм шаҳрида шаҳид бўлиш амалиётини ижро этиш баҳонаси билан унга қарата ўқ узишди, натижада эса ушбу фаластинлик ўспирин шаҳид бўлди. 

Ал-Миёдин телеканалининг бугун пайшанба куни хабар қилишича, ушбу фаластинлик ёш ўсмирнинг шаҳид бўлган Байт Лаҳм минтақасида фаластинликлар ва Сионист ҳарбийлари ўртасида шиддатли тўқнашув бўлиб ўтди. 

Сешанба куни ҳам 30 ёшлардаги бир фаластинлик Сионистлар томонидан отилган ўқдан шаҳид бўлган эди. Ушбу фаластинлик ўсмирнинг шаҳид бўлиши билан Қуддус интифоза ҳаракатларидаги шаҳид бўлганларнинг сони 340 нафарга етди. Бундан ташқари шу орада минглаб фаластинликлар Сионистлар томонидан отилган ўқлардан оғир яраланган.