Сурия армияси Раққадаги ИШИД террорчиларининг позициясини бомбардимон қилди
(last modified Sat, 22 Jul 2017 12:57:54 GMT )
июл 22, 2017 17:57 Asia/Tashkent
  • Сурия армияси Раққадаги ИШИД террорчиларининг позициясини бомбардимон қилди
    Сурия армияси Раққадаги ИШИД террорчиларининг позициясини бомбардимон қилди

Террорчиларнинг марказлари вайрон қилинди ва уларнинг автомобиллари йўқ қилинди шунингдек бир қанча террорчилар ҳалок бўлди. Сурия армияси Ҳумснинг шарқий атрофидаги бир нечта минтақалардаги ИШИД террорчилари жойлашиб олган базаларга қарата ҳаво ҳужумини амал оширди

Сурия қирувчи самолётлари мамлакатнинг шарқидаги Дейрзур вилояти чегарасига яқин бўлган Раққа вилоятининг шарқий минтақаларида ИШИД террорчилик гуруҳининг позициясини нишонга олди.

Меҳр ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, бир суриялик ҳарбий манбанинг маълум қилишича, Сурия қирувчи самолётлари шанба куни Сурия шимолидаги Раққа вилоятининг атрофидаги Маъдан ва Биърус Сибховий минтақаларида жойлашиб олган ИШИД террорчиларининг позициясини нишонга олди. 

Бундан ташқари террорчиларнинг марказлари вайрон қилинди ва уларнинг автомобиллари йўқ қилинди шунингдек бир қанча террорчилар ҳалок бўлди. Сурия армияси Ҳумснинг шарқий атрофидаги бир нечта минтақалардаги ИШИД террорчилари жойлашиб олган базаларга қарата ҳаво ҳужумини амал оширди. Натижада эса, ўнлаб террористлар ҳалок бўлди ва уларнинг ҳарбий техникалари йўқ қилинди. 

   

Ёрлиқ